Линклар

Латвия Мудофаа вазири Артис Пабрикс 20 феврал куни Ўзбекистонга беш кунлик ишчи ташрифини бошлайди.

Латвия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Пабрикс Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва бошқа расмийлар билан музокора олиб боради.

“Томонлар мудофаа соҳасида икки томонлама ҳамкорлик, ноҳарбий юкларни Афғонистонга етказиш ва Афғонистондан олиб чиқиш, минтақавий хавфсизлик, Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, бошқа масалаларни муҳокама этиши режаланган” – дейилади Латвия Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда.

Регнум Балктика ахборот агентлиги хабарига кўра, Артис Пабрикс Ўзбекистон парламенти қуйи палатасининг Ташқи алоқалар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Латиф Ғуломов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, шунингдек, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашишни режалаган.

Музокаралар чоғида Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар, жумладан, иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Бу Латвия Мудофаа вазирининг Ўзбекистонга биринчи ташрифидир.
XS
SM
MD
LG