Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:29

Обама ва Карзай телефон орқали суҳбатлашди


АҚШ президенти Барак Обама душанба куни Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай билан Афғонистонда тинчлик ўрнатишга доир ташаббуслар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Оқ Уйдан тарқатилган маълумотларда айтилишича, икки раҳбар ўртасидаги телефон мулоқоти чоғида томонлар, шунингдек, Покистон, Эрон ва Афғонистон етакчилари ўртасида ўтган ҳафтада Исломободда ўтказилган уч томонлама сўзлашувлар ҳам муҳокама қилинди.

Президент Ҳамид Карзай ўтган ҳафтада Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида Афғонистон ҳукумати билан толиблар ўртасида АҚШ иштирокида сўзлашувлар ўтказилажаги тўғрисида баёнот берган эди.
Толиблар вакиллари Афғонистон ҳукумати билан сўзлашувларда ўзларининг иштирок этажаги тўғрисидаги баёнотларни рад этди.
XS
SM
MD
LG