Линклар

logo-print
Халқаро атом энергияси агентлиги нозирлари Теҳронда сўзлашувлар ўтказаётган бир пайтда Эрон ҳарбий машқлар ўтказмоқда.

Мамлакат жанубида бошланган 4 кунлик машқлар, Теҳроннинг баёнотига кўра, ядровий иншоотларни ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш усулларини мустаҳкамлашдир.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги нозирлари душанба куни Теҳронга етиб борди.

Икки кунлик музокаралар чоғида Эроннинг ядровий дастури борасида сўзлашувлар олиб борилиши режалаштирилган.

Бу бир ойдан кам вақт ичида Халқаро ташкилот вакилларининг Эронга иккинчи ташрифидир.

Кузатувчилар гуруҳи раҳбари Ҳерман Накертс асосий вазифа Эроннинг ядровий дастури ҳарбий мақсадни кўзлагани ёки бундай эмаслигини аниқлашдан иборат эканини урғулади.

Эрон ўз ядровий дастури фақат тинч мақсадга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG