Линклар

Евро ҳудудига кирувчи давлатлар молия вазирлари Грецияга 130 миллиард евролик навбатдаги молиявий ёрдамни бериш масаласи ижобий ҳал бўлажагига ишонч билдирмоқдалар.

Германия молия вазири Волфганг Шойбле “қилиниши керак бўлган ишлар жуда оз қолди”, деди.

Франция молия вазири Франсуа Баруэнга кўра “Зарур бўлган барча унсурлар мавжуд, энди уларнинг барчасини бир жойга йиғиш лозим”.

Грецияга ёрдам кўрсатилмаса, келаси ойда бу мамлакатда дефолт юз бериши мумкин.

ЕИ ишлаб чиққан ёрдам дастурида Грециядаги хусусий банклар ва ташкилотлар қарзларининг бир қисмидан воз кечиш ҳам назарда тутилган.

Европа Иттифоқи Афина расмийларига давлат ҳаражатлари қисқартиришни ёрдам кўрсатишнинг асосий шарти қилиб белгилаган.

Давлат бюджети ҳаражатлари қисқартирилаётганидан норозилар Греция пойтахти Афинада намойишлар ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG