Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:44

Тожикистон ўз анклавига инсонпарварлик ёрдами жўнатди


Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудидаги ўз анклави аҳолисига инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Регнум ахборот агентлигининг Сўғд вилояти ҳокимлигидан олинган маълумотга таяниб хабар қилишича, Ашт туманига қарашли ҳамма томони Ўзбекистон ҳудуди билан ўралган Сарваки Боло қишлоғига 5 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон етказиб берилган.

Айтилишича, Ўзбекистоннинг Поп тумани ҳудудида жойлашган Тожикистонга қарашли Сарваки Боло қишлоғини Тожикистон билан боғлайдиган йўлни ўтган йилнинг апрелида ўзбек чегарачилари ёпиб қўйган ва натижада қишлоқнинг 530 кишилик аҳолиси оғир аҳволда қолган.

20 феврал куни Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларини аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссия Душанбеда иш бошлади.

Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, республика Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов бошлиқ делегация таркиби 25 кишидан иборат.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, давлат чегараларини делемитациялаш ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро комиссияси сўнгги марта 2009 йилнинг апрелида Тошкентда тўпланганди.
Тожикистоннинг Ўзбекистон билан давлат чегараси 1332 километрдир.

Чегараларни аниқлаш бўйича 2002 йилда тузилган ҳукуматлараро комиссия ўтган шу вақт ичида чегараларнинг 80 фоизини аниқлаган. Бу борадаги келишув 2009 йили ҳар иккала томон парламентлари томонидан ратификация қилинган эди.
XS
SM
MD
LG