Линклар

Яманда бугун ўтказиладиган президент сайлови арафасида – душанба куни юз берган тўқнашувлар давомида 4 киши нобуд бўлди.

Зинзибар шаҳри яқинда “Ал-Қаида” жанггарилари Яманнинг икки ҳарбий хизматчисини отиб қўйди.

Яна бир ҳарбий Далех шаҳрида Яманнинг жанубий ҳудудлари мустақиллиги учун курашаётганини иддао қилувчи қуролли гуруҳ билан отишма чоғида ҳалок бўлди.

Хадрамут вилоятида полиция масканига ҳужум қилган айирмачилар гуруҳи аъзоси полиция ходимлари ўқидан ўлди.

Мамлакат жанубида номаълум қуролли гуруҳ 3 та овоз бериш участкасига ҳужум қилди.

Яман президенти лавозимига фақат бир номзод – вице-президент Обид Раббо Мансур Хожи кўрсатилган.

Президент сайлови ўтказиш президент лавозимидан кетаётган Али Абдуллоҳ Солиҳ ва мухолифат ўртасида эришилган келишувнинг асосий шартларидан бири эди.
XS
SM
MD
LG