Линклар

Мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши ва мухолифатнинг бошқа вакиллари Сурия бўйича жума куни Тунисда иш бошлайдиган халқаро конференцияда иштирок этадиган бўлди.

Анжуманда мухолифатнинг иштирок этишига Россия ва Хитой қаршилик кўрсатаётган эди. СМК вакили Нажи Таяярга кўра, Россия билан Хитой мухолифат иштироки тарафдори бўлган араб давлатлари талабларини қабул қилди.

Айни пайтда Сурияда президент Башар Асад ҳукумати ҳукуматга қарши намойишлар давом этаётган шаҳарларга ҳарбий куч жўнатишни давом эттирмоқда.

Дамашқда ҳукумат идоралари ва турар-жой массивлари ўраб олинган.
Хомс вилоятида армия мухолифат тарафдорлари яшириниб олган ҳудудларни ўққа тутмоқда.

Суриялик фаолларга кўра, президент Ассад режимига қарши 11 ой олдин исёнлар бошланганидан бери Сурияда олти мингдан зиёд одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG