Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:22

Қозоқ режиссёри немис мукофотига сазовор бўлди


Қозоғистонлик театр режиссёри ва фуқаролик жамияти фаоли Бўлат Атабаевни Германиянинг Гёте институти Гёте медали билан тақдирлади.

Мукофот қозоқ режиссёрига Германия ва Қозоғистон театрлари ўртасидаги ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун берилди.

Гёте институтининг душанба кунги баёнотига кўра, Гёте медалини қозоғистонлик режиссерга топшириш маросими 28 август куни Веймар шаҳрида бўлиб ўтади.

Бироқ Атабаевнинг ўзи маросимда иштирок эта оладими-йўқми ҳозирча номаълум.

Қозоғистонда Бўлат Атабаев ўтган йилнинг декабрида Жанаўзен шаҳрида содир бўлган тартибсизликлар муносабати билан ижтимоий низо қўзғаганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG