Линклар

Халқаро кучлар қўмондони афғонистонликлардан узр сўради


АҚШ армияси генерали Жон Аллен.

АҚШ армияси генерали Жон Аллен.

Афғонистондаги Халқаро кучлар қўмондони АҚШ армияси генерали Жон Аллен Багром ҳарбий базасидаги хориж аскарлари исломий адабиётлар, жумладан, муқаддас Қуръони Каримга нисбатан номуносиб муносабатда бўлгани ҳақидаги иддаолар бўйича узр сўради.

21 феврал куни Афғонистон халқига видеомурожаатида генерал Жон Аллен воқеа юзасидан текширув олиб боришга кўрсатма берганини маълум қилди.

- Биз воқеа юзасидан пухта текширув ўтказяпмиз. Бундай воқеа яна қайтарилмаслигини таъминлаш учун чоралар кўряпмиз. Мен шуни ишонтириб айтмоқчиманки, шуни ваъда қиламанки, бу атайин қилинмаган, - деди генерал Аллен.

Афғонистон расмийларига кўра, Қуръони Карим нусхалари ёқиб юборилгани айтилаётган воқеадан ғазабланган икки мингдан ортиқ одам Багром базаси олдида намойиш ўтказган.

Генерал Аллен эълон қилган баёнотида Афғонистон президенти, Афғонистон Исломий Республикаси ҳукумати ва энг муҳими, оддий афғонистонликлардан "чин дилдан" узр сўраган.
XS
SM
MD
LG