Линклар

Евроҳудуд вазирлари Грецияга ёрдам борасида келишувга эришди


Евроҳудуд кенгаши раиси, Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер.

Евроҳудуд кенгаши раиси, Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер.

Евро ҳудудига аъзо давлатлар молия вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида Грецияни дефолтдан қутқариб қолиш учун 130 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам ажратиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Буни Евроҳудуд кенгаши раиси, Люксембург Бош вазири Жан-Клод Юнкер эълон қилди.

- Ўн уч, ўн тўрт соат давом этган музокаралардан сўнг, биз Грециянинг янги дастури борасида келишувга эришдик. Дастурга хусусий секторнинг ҳам жалб этилиши Греция қарзларининг сезиларли камайишига олиб келади,- деди евроҳудуд кенгаши раиси.

Жан-Клод Юнкер молиявий ёрдам Греция ҳукумати ўз молия тизими Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан кузатиб борилишига имкон берувчи конституциявий ўзгартишларни қабул қилганидан сўнг тақдим қилинишини балдирди.

Евроҳудуд раиси Афина қўйилган шартларни бажарганини тасдиқлаш учун март ойи бошида евроҳудуд молия вазирлари учрашуви бўлиб ўтиши белгиланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG