Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:45

СPJ: Ўзбекистон журналистларни қамаш бўйича минтақада етакчи


Committee to Protect Journalists - CPJ Official Logo
Committee to Protect Journalists - CPJ Official Logo

Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, қамоққа ташланган журналистлар сони бўйича Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси CPJнинг "Матбуотга ҳужумлар" номли янги ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистонда камида беш нафар журналист касбий фаолияти учун қамоқда азоб чекмоқда.

Ҳисоботда 1999 йилда 14 йилга озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистондаги мухолифатнинг "Эрк" газетаси бош муҳаррири Муҳаммад Бекжон; шу рўзноманинг яна бир мухаррири 15 йилга қамалган Юсуф Рўзимурод; олти ярим йил қамоқ жазосига маҳкум бўлган "Ҳуррият" газетасининг штатсиз мухбири Ғайрат Меҳлибоев; 2008 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Uznews.net мухбири Солижон Абдураҳмонов; 2009 йилда 12.5 йилга маҳкум этилган мустақил журналист Дилмурод Саййид номлари келтирилган.

Ўзбекистон, CPJ маълумотларига кўра, шунингдек мамлакатни тарк этишга мажбур бўлаётган журналистлар сони бўйича ҳам жаҳондаги етакчи ўн давлатнинг биридир.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, сўнгги ўн йил ичида камида 18 журналист таъқиб ва таҳдидлар ҳамда қамоққа олиниш хавфи туфайли Ўзбекистондан қочишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати араб давлатларидаги инқилобларда Интернетнинг ролини ангалаган холда оммавий интернет тармоқларига чекловларни кучайтирган.

Ўзбекистонда Озодлик, Би-би-си, "Америка Овози", Uznews.net ва fergananews.com каби мустақил ахборот воситалари веб саҳифалари ман қилинган нашрлар сирасига киради.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра, ўтган йил давомида Ўзбекистонда 30 га яқин янги вэб нашрларга тўсиқ қўйилган.

Facebook ва Twitter каби ижтимоий тармоқлар очиқ бўлса-да, уларнинг араб давлатларида бўлаётган эврилишлар ҳақида баҳс юритаётган форумлари мутлақо очилмайди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмтасига кўра, ўтган йил жаҳон бўйлаб қамалган журналистлар сони 179га етган.

Эрон, Эритрея ва Хитой журналистларни қамаш бўйича жаҳонда етакчилик қилмоқда.

Журнализм ҳукумат томонидан амалда жиноятга тенглаштирган Эронда 42 журналист ҳибсда қолмоқда.

Энг кўп журналист қувғинга учраган давлат эса Эфиопиядир. Сўнгги ўн йил ичида 79 журналист бу мамлакатни тарк этган.
XS
SM
MD
LG