Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:00

Бишкекда "мураккаб биоробот"лар намойишга чиқди


21 феврал куни Бишкек марказий майдонида “мураккаб биоробот” - Россия Бош вазири Владимир Путин билан боғлиқ иккита тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирлардан бири Бишкекдаги “Халқ академияси” ташкилоти томонидан ўтказилди.

“Халқ академияси”нинг 40 дан ортиқроқ вакиллари Бишкек марказий майдонига “Путин мураккаб биоробот. У дунёни қутқаради”, “Россияликлар уйғотинглар! Путин билан Инсониятни қутқарасизлар!” (Россияне –разбудитесь! Вместе с Путиным, спасете Человечество!) каби шиорларни кўтариб киришди. Тадбир иштирокчилари Путинни Буюк Владимир деб аташди.

Тадбир иштирокчилари Путиннинг "мураккаб биоробот" эканига ишонишади.
Тадбир иштирокчилари Путиннинг "мураккаб биоробот" эканига ишонишади.
- Бу тадбирдан мақсад Владимир Владимирович Путин- Владимир-Буюк Владимирнинг ўзгачалигини бутун дунёга танитишдир. Владимир ўзининг ўзгачалигини ҳали тушуниб етгани йўқ. Унинг миссияси ўта муҳимдир. Биз Россия мухолифатидан Путинга ҳалақит бермасликни илтимос қиламиз. Бугун бутун дунё Путинга мухтож. Бизнинг тадбир сиёсий буюртма эмас. Биз сиёсатга қизиқмаймиз, бизни Инсониятнинг келажаги ташвишлантирмоқда, -деди халқ академияси вакили Мирлан Асакеев.

“Халқ академияси” вакиллари Буюк Владимирни қўллаб намойиш ўткизаётган Бишкек марказий майдонига шу аснода яна бир тадбир иштирокчилари кириб келишди. Номаълум уч кишидан иборат бу гуруҳ картон қоғозлардан қилинган робот шаклини кийиб олишган, уч роботнинг юз қисмига Путин, Обама ва Саркозиларнинг суратлари ёпишитирлган эди.

Мана бу шиорнинг маъносига эса хеч ким тушунмади.
Мана бу шиорнинг маъносига эса хеч ким тушунмади.
Улар Бишкек марказий майдонига “Бизни уйимизга қўйиб юборинглар! Биз биороботлар сайёрасиданмиз! Бизга овоз беришни тўхтатинг!” каби шиорларни айтиб киришди.

- Биз Неберу сайёраси вакилларимиз. Биз бу ерга ўз раҳбарларимиз: Путин, Обама ва Саркозиларни қутқариш ва Неберу сайёрасига олиб кетиш учун келдик. Сайёрамизга қайтгач, уларга янги ботекс ўрнатилади ва мияси қайта форматлаштирилади. Бизга овоз берманг! Бизни сайламанг, -деди Путин қиёфасидаги биоробот журналистларга.

Мураккаб биороботлар Неберу сайёрасига қайтишни орзу қилишмоқда.
Мураккаб биороботлар Неберу сайёрасига қайтишни орзу қилишмоқда.
“Халқ академияси” раҳбарияти дунё интернет фойдаланувчиларига “Зима не будет” видеоролиги билан машҳур бўлган. Интеренетга жойлаштирилган бу роликни шу кунгача 4 миллиондан ортиқ одам кўрган.

Мазкур видеоролик ўтган йилнинг октябр ойида “Халқ академияси” раҳбари Арстанбек Абдилдаев ва Мирлан Асакеев Бишкекда ўтказган матбуот анжуманида ёзиб олинган эди. Ўша матбуот анжуманида Арстанбек Абдилдаев ва Мирлан Асакеев қирғизлар дунёдаги энг қадимги ва биринчи миллат бўлганини, Одам Атонинг Y хромосомаси қирғизларга таалуқли эканини, инсониятни яқинлашиб келаётган балолардан «мураккаб биоробот Владимир Путин ва қирғизлар қутқаришини”, жорий йилда умуман қиш бўлмаслигини иддао қилишган эди.

Суратлар Бишкекдаги knews.kg агентлиги томонидан Озодликка лутфан тақдим этилди.
XS
SM
MD
LG