Линклар

logo-print
Архангелск шаҳрининг Октябрский туман суди Россия Федерацияси ҳудудида яшашга рухсат берувчи ҳужжатнинг муддати тугаганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетмаган 24 яшар ўзбекистонликни ватанига депортация қилиш ҳақида қарор чиқарди.

20 феврал куни Архангелскдан самолётда Москвага жўнатилган Ўзбекистон фуқароси Федерал хавфсизлик хизмати ходимларига топширилган.

Новости29.кг Интернет сайти хабарига кўра, исми ошкор этилмаган шахсни 21 феврал куни кечки рейс билан Ўзбекистонга жўнатиб юбориш режаланган.

Бу Ўзбекистон фуқаросининг Архангелскдан биринчи марта депортация қилинишидир.

Россия Федерал Миграция ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йил 13 миллион 600 минг хорижлик Россияга қонуний тарзда келган. Уларнинг 13,8 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади.

Норасмий маълумотларга кўра, 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун борган. Улар орасида ноқонуний мигрантлар кўпчилик экани айтилади.
XS
SM
MD
LG