Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:16

Ўзбекистон учоғи қозоқ чегарасини бузган


КТК учувчсиз бошқариладиган учоқ аҳоли уйлари узра парвоз қилаётгани акс этган видиотасвирларни ҳам намойиш қилди.
КТК учувчсиз бошқариладиган учоқ аҳоли уйлари узра парвоз қилаётгани акс этган видиотасвирларни ҳам намойиш қилди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонинг пилотсиз бошқариладиган самолёти қозоқ чегарасини бузиб, мамлакат ҳаво ҳудудига ноқонуний ўтганига оид хабарни тасдиқлади.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Илёс Умаров Озодлик мухбири билан суҳбатда икки давлат тегишли идоралари мазкур ҳодиса юзасидан сўзлашув олиб бораётганини маълум қилди.

- Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари штаби Ўзбекистоннинг учувчисиз бошқариладиган учоғи Қозоғистон чегарасини бузгани фактини аниқлади. Мазкур инцидент юзасидан Ўзбекистон томонига билдиришнома юборилди ва икки давлат тегишли идоралари бу борада сўзлашувлар олиб бормоқда,- деди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Илёс Умаров.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг КТК канали 16 феврал куни Ўзбекистоннинг пилотсиз самолёти Қозоғистон ғарбий чегарасини кесиб ўтгани, мамлакат ғарбидаги Бейнеу посёлкаси узра паст баландликда 15 дақиқа парвоз қилиб, қўшни давлат, яъни Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ғойиб бўлгани ҳақда хабар қилганди.

КТК учувчсиз бошқариладиган учоқ аҳоли уйлари узра парвоз қилаётгани акс этган видиотасвирларни ҳам намойиш қилди.

Ўзбекистон пилотсиз самолётларга эга экани борасида шу пайтгача маълумот йўқ эди. Лекин расмий Тошкент АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган жосуслик учоқларининг ўз ҳудуди орқали учирилишига рухсат бергани айтилади.

Авиация соҳаси бўйича ихтисослашган америкалик таҳлилчи Стэфен Тримблнинг The DEW Line нашрида эълон қилинган блогида ёзишича, Қозоғистон ҳаво ҳудудида қайд этилган учоқнинг АҚШники эмаслиги аниқ.

“Учоқ Predator ёки Reaper (MQ-9) эмаслиги аниқ. У жуда кичкина. Лекин, Хитойнинг Pterodactyl/Wing Loong учқичига ўхшаб кетади”,- деб ёзди Тримбл.

- Қандай русумли учоқ экани ўзбек томонига аён. Биздаги маълумотларга кўра, учоқ Ўзбекистонга тегишли,- дея изоҳлади бу хабарни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Илёс Умаров.

Ҳозирча Қозоғистон ғарбий чегарасида рўй берган мазкур ҳодиса борасида ўзбек расмийлари тарафидан муносабат бўлмади.
XS
SM
MD
LG