Линклар

Дубай шаҳрида одам савдосида айбланаётган ўзбекистонлик ва туркманистонлик икки аёл судланмоқда.

СA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, айбланувчилар қирғизистонлик икки қизни фаррош сифатида ишга жойлаштиришни ваъда қилиб Бирлашган Араб Амирликларига олиб боришган ва тутқунликда сақлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.

Айбланувчилар қирғизистонлик қизларнинг паспортларини олиб қўйган, уларга таҳдид қилган ҳамда самолёт билети ва виза учун сарфланган "пулни ундириш" учун фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Жабрланганлар тутқунликдан қочиб Қирғизистон консуллигидан ёрдам олгунича бир неча ой фоҳишалик билан шуғулланган.

Жабрланганларга кўра, улар билан битта квартирада яшаган бошқа аёллар ўзлари хоҳлаб фоҳишалик билан шуғулланган.
XS
SM
MD
LG