Линклар

Тилшунос: "Асл ўзбек луғатида 8 мингта сўз бўлсин!"

  • Барно Анвар

Мумтоз адабиёт наъмуналари тил ва луғат бойлиги учун муҳим, дейди тилшунос.

Мумтоз адабиёт наъмуналари тил ва луғат бойлиги учун муҳим, дейди тилшунос.

ЮНЕСКО ташкилоти 1999 йилдан бери 21 феврални Халқаро она тили куни сифатида нишонлаб келади. Сана муносабати билан Ўзбек тили ҳақида ўзбек тилшуноси билан суҳбатлашдик.

"Ўзбек тили тобора расмийлашиб, сохталашиб, қуруқлашиб бормоқда. Ўзбекларнинг сўз бойлиги ўта озайиб бормоқда. Тилни ғариблаштираётганимиз баробарида, уни бойитиш устида ҳам ишламаяпмиз".

Бу хулосаларни 21 феврал – Халқаро она тили куни муносабати билан қурган суҳбатимизда ўзбекистонлик тилшунос, Ўзбекистон Миллий университети доценти Абдурозиқ Рофиев тилга олди.

Мутахассисни энг кўп ташвишга солган муаммо – бугунги ўзбекларнинг луғат бойлигининг қашшоқлигидир.

Нормалда энг камида 8 минг дона ўзбекча сўзни билиши керак бўлган ўзбек, тилшунос тахминича, бор-йўғи – 2 мингтадан 4 мингтага қадар сўз билади, холос.

Бунинг сабаблари ва ўз она тилидаги луғатнинг қашшоқлигига барҳам бериш йўллари ҳақида тилшунос олим Абдурозиқ Рофиев билан қурган суҳбатимизни қуйида тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG