Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:04

Тошкентда киракаш “ов”и кучайди


Турли тахминларга кўра, Тошкентда лицензиясиз таксичилар сони бир неча ўн минг нафарга етади.
Турли тахминларга кўра, Тошкентда лицензиясиз таксичилар сони бир неча ўн минг нафарга етади.

Тошкентда ички ишлар ва солиқ идоралари ҳамкорлигида лицензиясиз кира қилаётган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида рейдлар тобора кўпаймоқда.

Солиқ идорасига кўра, 2012 йилнинг январ ойида биргина пойтахтда 1000дан зиёд рейд уюштирилди. Текширувлар давомида лицензиясиз кира қилаётган қарийб 2100 ҳайдовчи аниқланган.

Уларнинг кўпчилиги маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, баъзиларига жиноий иш очилган.

Ўзбекистонда 2012 йилнинг 1 январидан “Йўналишли такси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори кучга кирди. Унга мувофиқ, йўловчи ташиш билан шуғулланмоқчи бўлган ҳайдовчи лицензия олиши шарт.

Лицензиясиз кира қилган фуқаро энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жаримага тортилади (айни пайтда энг кам ойлик иш ҳақи – 62920 сўм). Ушбу ҳолат такроран рўй берса, транспорт воситаси мусодара қилиниб, ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Тошкентда 1200 дан ортиқ лицензияга эга йўналишли такси фаолият юритмоқда. Аммо бу бир неча миллион аҳоли яшайдиган шаҳар учун ниҳоятда кам.

Норасмий маълумотларга кўра, қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистон пойтахтида 35 минг атрофида лицензиясиз "киракаш" бўлган.
XS
SM
MD
LG