Линклар

Туркиялик бир гуруҳ тадбиркор Ўзбекистондан депортация қилинди


Тошкентдаги собиқ Turkuaz супермаркети, 2011 йил июл.

Тошкентдаги собиқ Turkuaz супермаркети, 2011 йил июл.

Ўзбекистон тедевидениеси тўққиз нафар Туркия фуқароси “даромадни солиқдан яширганлик ва яширин иқтисодиёт яратганлик” учун жазога тортилиб, уларга тегишли мол-мулк мусодара қилинганини хабар қилди.

Жазога тортилганлардан саккиз нафари дарҳол амнистия қилиниб мамлакатдан чиқариб юборилган.

Ўзбекистонда яшашга рухсати бўлган бир айбланувчи уч йилга озодликдан маҳрум қилиниб, 15 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.

Жазоланган шахсларнинг аксари солиқ, милиция ва хавфсизлик кучлари ўтган йил Тошкентдаги Turkuaz супермаркетида ўтказилган рейд натижасида қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG