Линклар

logo-print
АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистондаги Америка ҳарбий базасида Қуръонга нисбатан “номуносиб муносабат” юз бергани учун узр сўради ва воқеа юзасидан зудлик билан текширув ўтказига сўз берди.

Мудофаа вазирининг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони генерал Жон Аллен Бағрам ҳарбий базасида Қуръоннинг бир неча нусхаси ёқиб юборилгани билан боғлиқ инцидент тўғрисида вазирликка хабар қилган.

Леон Панеттагача Жон Алленнинг ўзи юз берган воқеа учун Афғонистон президенти, ҳукумати ва халқидан узр сўраган эди.

Сешанба куни Бағрам ҳарбий базаси олдида бўлиб ўтган аксиламерика намойишида қарийб икки минг нафар афғонистонлик иштирок этди.

Пойтахт Кобулда бўлиб ўтган намойишларда юзлаб киши қатнашди.
XS
SM
MD
LG