Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:20

Сурияда сешанба куни камида 100 киши ўлдирилди


Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотининг хабар қилишича, сешанба куни Суриянинг Идлиб вилоятида ҳарбийлар ўтказган рейд давомида камида 33 фуқаро ўлдирилган.

Шу куни мухолифатнинг қуролли гуруҳлари ҳаракат қилаётган Хомс шаҳри турар-жой массивлари замбараклардан ўққа тутилиши оқибатида камида 56 киши нобуд бўлган.

Яна бир хабарга кўра, Алеппо шаҳри университетида ўтказилган норозилик акцияси хавфсизлик кучлари томонидан ўққа тутилган. Қурбонлар тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

Қарийб бир йилдан бери Сурияда давом этаётган тартибсизликлар оқибатида нобуд ьўлганлар сони 6 минг кишига яқинлашиб қолди.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Сурия маъмурларини жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда тинч аҳолига ёрдам етказиш учун ҳар куни камида икки соатга ўт очишни тўхтатиб туришга келишиб олишга чақирди.
XS
SM
MD
LG