Линклар

Қозоғистонда яқинда ташкил этилган “Жанаўзен-2011” инсон ҳуқуқлари қўмитаси халқаро ҳамжамиятни ўтган йилнинг декабрида бўлиб ўтган тартибсизликлар муносабати билан ҳибсга олинган мухолифатчилар ва журналистларни сиёсий тутқунлар, деб тан олишга чақирди.

Мазкур чақириқ қўмитанинг сешанба куни эълон қилинган баёнотида акс этган.

“Жанаўзен-2011” қўмитаси баёноти эълон қилиниши арафасида шу кунда Қозоғистон сафарини давом эттираётган Европа парламенти вакиллари маҳаллий расмийлардан Жанаўзенда юз берган тўқнашув текширувида иштирок этишга рухсат беришларини сўраган эди.

Декабрда Жанаўзенда юз берган тартибсизликлар чоғида 16 киши нобуд бўлган, 100 зиёд киши яраланган эди. Воқеадан кейин бир неча мухолифатчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG