Линклар

Қирғизистонда "Фарғона" агентлигига тўсиқ қўйилгани танқид қилинди


"Фарғона" агентлиги раҳбари Даниил Кислов.

"Фарғона" агентлиги раҳбари Даниил Кислов.

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини “Фергана” янгиликлар халқаро агентлиги сайтини тўсиб қўйгани учун кескин танқид қилди.

Ташкилот ўз баёнотида қирғиз расмийларининг бу қадамини Марказий Осиёда дастлабки парламент демократияси намунаси бўлаётган мамлакат танлаб олган йўлдан оғиш, деб баҳолаган.

Сешанба куни "Киргизтелеком" давлат компанияси парламент фармойишига биноан “Фергана” сайтига тўсиқ қўйганини эълон қилган эди.

Ўтган йилнинг июнида Қирғизистон парламенти “Фергана” сайтини 2010 йил июнида мамлакат жанубида юз берган қонли воқеаларни бир томонлама ёритганликда айблаб, уни Қирғизистон ҳудудида тўсиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти фикрича, “Фергана” сайти, аксинча, информацияни беришда бошқаларга намуна бўла оладиган даражададир.
XS
SM
MD
LG