Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:50

Озарбайжонда экстремистлар гуруҳи қўлга олинди


Озарбайжон миллий хавфсизлик вазирлигининг хабар қилишича, мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларига қарши террористик ҳуружлар амалга оширишни режалаштирган экстремистик гуруҳ қўлга олинган.

Вазирлик баёнотида айтилишича, мазкур гуруҳ Эроннинг “Силоҳ” махсус хизмати ходими ҳамда “Хизбуллоҳ” эронпараст экстремистик гуруҳининг қуролли қаноти - “Муғомиват” ташкилотининг раҳбари томонидан тузилган.
Гуруҳ аъзолари разведка маълумотлари тўплаган. Қурол ва портлагичлар йиғган, дейилади вазирлик баёнотида.

Гуруҳга оид бошқа тафилотлар баёнотда келтирилмаган.
XS
SM
MD
LG