Линклар

logo-print

"Мусулмон биродарлар" Миср ҳукуматини истеъфо беришга чақирди


Миср парламенти сайловида энг кўп овоз олган “Мусулмон биродарлар” ташкилоти мамлакат ҳарбий бошқаруви тузган ҳукуматни зудлик билан истеъфога беришга чақирди.

“Мусулмон биродарлар” ташкилотининг сиёсий қаноти – Озодлик ва адолат партиясининг кеча эълон қилинган баёнотида айтилишича, жорий ҳукумат иқтисодиёт ва хавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги муаммоларни еча олмаяпти.

Партия, шунингдек, парламентдан жой олган партиялар вакиллари иштирокида коалицион ҳукумат тузишга чақирди.

Бош вазир Камол ал-Ғанзурий етакчилигидаги амалдаги ҳукумат жорий йил ўртасида Миср президенти сайланганидан сўнг истеъфога кетиши керак.
XS
SM
MD
LG