Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:00

Покистон Интерполдан Мушаррафни ҳибсга олишни сўради


Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф.
Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф.
Покистон ҳукумати мамлакат собиқ президенти Парвез Мушаррафни ҳибсга олишни сўраб Интерполга мурожаат қилади.

Бу ҳақда баёнот берган Покистон ички ишлар вазири Раҳмон Маликка кўра, Мушарраф президентлик даврида мамлакат собиқ бош вазири Беназир Бхуттонинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарурий чораларини кўрмаган.

Бхутто 2007 йилнинг 27 декабрида сайловолди митинги чоғида ўлдирилган эди.

Покистон ички ишлар вазирига кўра, Бхуттони ўлдиришни толиблар ҳамда улар билан алоқаси бўлган “Ҳаққоний тармоғи” экстремистик гуруҳи уюштирган.

Президентликдан 2008 йили истеъфо берган Парвез Мушарраф ўз хоҳиши билан чет элга чиқиб кетган. Яқинда у Покистонга қайтажагини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG