Линклар

Икки кундирки Афғонистонда Қуръон нусхалари ёқиб юборилганига қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Бағрам ҳарбий базаси олдида қарийб икки минг нафар одам иштирокида бўлиб ўтган аксиламерика намойишида норозилар ҳарбий базани тошбўрон қилганлар.

Шунингдек, намойишлар Кобул ва Жалалободда ҳам давом этмоқда.

АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистондаги Америка ҳарбий базасида Қуръонга нисбатан “номуносиб муносабат” юз бергани учун узр сўради ва воқеа юзасидан зудлик билан текширув ўтказишга сўз берди.

Мудофаа вазирининг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони генерал Жон Аллен Бағрам ҳарбий базасида Қуръоннинг бир неча нусхаси ёқиб юборилгани билан боғлиқ инцидент тўғрисида вазирликка хабар қилган.
XS
SM
MD
LG