Линклар

logo-print
Шанба куни эрталаб Москвадаги Янги Арбат кўчасида қурилаётган тиббиёт марказининг 13-қаватидан уч мардикор тушиб кетган.

"Интерфакс" хабарига кўра, мардикорлар 11-қаватнинг балконига қулаб тушган.

Бири ўзбекистонлик, икки нафари татаристонлик экани айтилаётган ишчилар оғир аҳволда шифохонага етказилган.

22 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг умуртқа поғанаси, қовурғаси, оёқлари шикастланган.

Шунингдек, бош мия суяги жароҳатлангани айтилаётган ўзбек мардикори ҳозирда реанимация бўлимида даволанаяпти.
XS
SM
MD
LG