Линклар

Суриянинг Ҳомс шаҳридаги отишмалар пайти икки халқаро журналист ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳатланди.

Мухолифат фаоллари маълумотига кўра, ҳалок бўлганлардан бири Буюк Британиянинг “Sunday Times"нашри журналисти, америкалик Мари Колвин (Marie Colvin), иккинчиси эса франциялик фотограф Реми Оклик (Remi Ochlik)дир.

Франция Ташқи ишлар вазири Ален Жюппе Ҳомсда Реми Окликнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Суриялик фаоллар ҳисоб-китобича сўнгги икки кун ичида юздан зиёд одам ҳалок бўлган.

Ҳомсда 50дан зиёд, Сурия шимолида эса 40 одам ўлгани айтилмоқда.

Лондонда жойлашган Сурия ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йилнинг март ойидан буён давом этаётган нотинчликлар давомида Сурияда 7600дан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG