Линклар

Д. Кислов: Фикр эркинлиги ҳақиқатни туғдиради


Фрегана.ру муҳаррири Даниил Кислов.

Фрегана.ру муҳаррири Даниил Кислов.

Сешанба кундан бошлаб Қирғизистонда Фергана.ру Интернет сайти парламент қарорига кўра тўсиб қўйилди. Қирғизистон парламенти Фергана.ру агентлиги чоп этаётган мақолаларни миллатчи ва экстремистик характерга эга, деб топди. Нашр таҳририяти Қирғизистон расмийлари айнан қайси материалларни миллатчи ёки экстремистик деяётганидан хабари йўқ. Лекин Фрегана.ру муҳаррири Даниил Кислов Озодлик билан суҳбатда 2010 йилги Ўш воқеалари пайтида ўз нашрида қирғизистонлик ўзбеклар лидерларига минбар берилгани қирғиз депутатлари томонидан экстремистик ҳаракат, деб топилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.

Даниил Кисловнинг айтишича, бу Қирғизситонда ахборот агентлиги сайтининг парламент қарорига кўра биринчи марта ёпилишидир.

Д. Кислов: Қирғизистондаги биринчи ва иккинчи инқилоб олдидан Ақаев ва Бакиев режимлари ҳокимият учун номақбул бўлган сайтларни тўсгани ҳисобга олинмаса, бу ахборот агентлиги сайтининг биринчи марта тўсилишидир.

Озодлик:
Қирғиз депутатлари қарорида Фергана.ру экстремистик ва миллатчи руҳдаги материалларни бераётган агентлик ўлароқ тўсиб қўйилмоқда. Улар қайси материалларни назарда тутгани ҳақида бирор тахминингиз борми?

Д. Кислов: Биласизми, менимча, бу 2010 йил июнидаги Ўш воқеаларидан кейин ҳали тергов ўтказилмасданоқ парламент вакиллари ва Қирғизистон ҳукуматининг бошқа расмийлари қонли воқеаларни ўзбек лидерлари уюштирди, улар экстремист ва айирмачи қабилидаги айбловларни илгари сургани билан боғлиқ. Гап шундаки, Фергана.ру бу воқеалар, қурбонлар тўғрисида ўзбеклар лидерлари, умуман ўзбекларнинг ўз қарашларини тақдим этишларига имкон берган саноқли агентликлардан бири бўлди. Охир-оқибат барча тергов комиссиялари қурбонларнинг аксар кўпчилиги ўзбеклар бўлганини исботлади. Шунинг учун улар Фергана.руни ҳам экстремизм ёки миллатчиликда айблаши мумкин. Лекин, менимча, экстремизмда айблашдан олдин қирғиз парламенти буни исботловчи далилларни тақдим этса, фойдадан ҳоли бўлмасди.

Озодлик:Фрегана.ру сайти тўсиб қўйилганига муштарийларингиздан бирининг “Тўғри қарор бўлибди, ўзи бу сайт Қирғизистон халқига нисбатан провакацион позицияни эгаллайди”, деган фикрларига кўзим тушиб қолди. Балки бу гапларда жон бордир?

Д. Кислов: Бу бир одамнинг фикри. Ҳар қандай фикр каби у шахсий кўз қарашларни ёки бир партия, давлат ҳокимияти позициясини акс эттиради. Мен бу шарҳни чоп этганимдан мақсад ҳар бир одамда ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқи борлигини кўрсатишдир. Кимдир бизнинг сайтимизни зараркунанда, деб ҳисоблашга мутлақо ҳақлидир. Агар у ўз фикрини исботлай олса ва бу масала хусусида суднинг тегишли қарори бўлса, биз уни очиқ кўнгил билан қабул қиламиз. Лекин оммавий ахборот воситлари масаласд Қирғизистон ҳокимияти ва қирғиз жамияти вакилларига танқидларга ва оммавий ахборот воситаларига очиқроқ бўлишни тилаган бўлар эдим. Чунки фикрларни эркин билдириш имкони бўлгандагина, фикрларни билдиришга тақиқ қўйилмагандагина демократия туғилади, ҳақиқат туғилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG