Линклар

logo-print
Бугун Афғонистонда Қуръон нусхаларининг ёқиб юборганига қарши ўтказилаётган намойишлар пайти камида саккиз киши ҳалок бўлди.

Афғон расмийларига кўра, Парван вилоятининг Шинвар туманида, Бағрам ҳарбий базаси яқинидаги тўқнашувда олти намойишчи қурбон бўлган.

Маҳаллий шифокорларга кўра, Жалалободда бир одам ўлган, 10 киши жароҳатланган.
Кобулдаги тўқнашувларда ҳам бир намойишчи ўлган ва ўн киши яраланган.

бугун аҳаллий шифокорлар маълумотига кўра, Бағрамдаги намойишлар пайти хавфсизлик кучлари билан келиб чиққан тўқнашувлар пайтида яна 20 дан зиёд киши жароҳатланган.

Минглаб одам иштирок этаётган намойишлар Бағрам ҳарбий базаси олдида, Кобул ва Жалалободда давом этмоқда.

Хабарларга кўра, полиция автомобилни ёқиб юборган намойишчиларни ўққа тутган.
Норозилар Кобулдаги хорижликларнинг ётоқхонасини ёқиб юборган. Полиция Кобулдаги АҚШ элчихонасига борадиган йўлни тўсиб қўйгани айтилмоқда.

АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистондаги Америка ҳарбий базасида Қуръонга нисбатан “номуносиб муносабат” юз бергани учун узр сўради ва воқеа юзасидан зудлик билан текширув ўтказишга сўз берди.

Мудофаа вазирининг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони генерал Жон Аллен Бағрам ҳарбий базасида Қуръоннинг бир неча нусхаси ёқиб юборилгани билан боғлиқ инцидент тўғрисида вазирликка хабар қилган.
XS
SM
MD
LG