Линклар

Бугун Москва суди 4 феврал куни ўтказилган "Ҳалол сайловлар учун" намойишининг ташкилотчиларини бир минг рубл (33 АҚШ доллари) жаримага тортиш бўйича қарор чиқарди.

Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, маҳкамада полиция ходимларининг намойиш бўйича кўрсатмалари тингланган.

Полициячилар намойиш белгиланган вақтидан 30 дақиқа олдин бошланганини айтишган.

Аввалроқ Москва ҳукумати "Ҳалол сайловлар учун" доирасида 26 феврал куни яна намойиш ўтказиш сўровини рад қилган эди.
XS
SM
MD
LG