Линклар

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Тошкентга келди


Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили ўринбосари Элизабет Жонс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги ўзаро муносабатлар билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар борасида фикр алмашилган.

Кейинги пайтда Америка расмийларининг Ўзбекистонга серқатнов бўлаётгани кузатилмоқда.

Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг (НҚКА) Наркотикларга қарши кураш агентлигининг Яқин Шарқ бўйича минтақавий директори Марк Дестито ва Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг наркотикларга қарши кураш дастурлари бўйича идораси атташеси Кристофер Мелинк Ўзбекистон ИИВ расмийлари билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG