Линклар

logo-print

"Ата журт" Ўшда митинг ўтказмоқчи


Қирғизистондаги "Ата-Журт" партияси етакчиси Қамчибек Ташиевнинг 22 феврал кунги баёнотига кўра, 1 март куни Ўш шаҳрининг марказий майдонида 20 мингдан зиёд киши иштирокида митинг бўлади.

Акцияда Қирғизистонда давлат бошқаруви тизимини ўзгартириш ва 1993 йилги Конституцияга қайтиш талаб қилинади.

Хабарларга қараганда, Ташиев “Биз ҳеч қандай тўнтариш қилмоқчи эмасмиз, лекин одамлар шуурида тўнтариш юз беради”, деган.

Ташиевга кўра, митинг ташкилотчилари орасида Қирғизистон республикаси собиқ давлат котиби Адахан Мадумаров ҳам бор.

Айни пайтда республика бош прокуратураси Қамчибек Ташиевнинг депутатлик дахлсизлигини бекор қилишни сўраб парламентга сўров жўнатган. Ташиев фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб турган даврда ер участкасини ўзлаштириб олганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG