Линклар

logo-print

Имомали Раҳмон Рустам Азимовни қабул қилди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов билан 22 феврал куни Душанбе шаҳрида сўзлашувлар ўтказди.

Ахборот агентликларининг Тожикистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудларда давлат чнгарасини демаркациялаш ва делимитациялаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Учрашувда шунингдек, “икки мамлакатнинг қўшничилик ва ҳамкорлик алоқалари билан боғлиқ қатор масалалар юзасидан суҳбат бўлиб ўтди”, дейилган матбуот хизмати маълумотномасида.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараларини аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссия Душанбеда 20 феврал куни иш бошлаган.
Рустам Азимов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси 25 кишидан иборат.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, давлат чегараларини делемитациялаш ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро комиссияси сўнгги марта 2009 йилнинг апрелида Тошкентда тўпланганди.

Тожикистоннинг Ўзбекистон билан давлат чегараси 1332 километрдир.

Чегараларни аниқлаш бўйича 2002 йилда тузилган ҳукуматлараро комиссия ўтган шу вақт ичида чегараларнинг 80 фоизини аниқлаган. Бу борадаги келишув 2009 йили ҳар иккала томон парламентлари томонидан ратификация қилинган эди.
XS
SM
MD
LG