Линклар

Карзай афғонларни босиқликка чақирди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Қуръон нусхаларининг ёқиб юборилганига қарши кеча ўтказилган намойишлар давомида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида юз берган тўқнашувларда камида саккиз киши ҳалок бўлганидан кейин мамлакат халқига мурожаат қилиб, оғир-босиқликка чақирди.

Афғон расмийларига кўра, Парван вилоятининг Шинвар туманида, Бағрам ҳарбий базаси яқинидаги тўқнашувда олти намойишчи қурбон бўлган.

Маҳаллий шифокорларга кўра, Жалалободда бир одам ўлган, 10 киши жароҳатланган.
Кобулдаги тўқнашувларда ҳам бир намойишчи ўлган ва ўн киши яраланган.

АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистондаги Америка ҳарбий базасида Қуръонга нисбатан “номуносиб муносабат” юз бергани учун узр сўради ва воқеа юзасидан зудлик билан текширув ўтказишга сўз берди.
XS
SM
MD
LG