Линклар

logo-print
Халқаро ҳамжамият икки журналист – британиялик Мэри Колвин ва франциялик Реми Ошликларнинг ўлими учун Сурия ҳукуматини кескин қоралади.

Сурия ҳукумати ҳарбийлари томонидан Ҳомс шаҳри замбараклардан ўққа тутилган пайтда яна уч чет эллик журналист яраланган. Улар орасида бўлган франциялик Эдит Бувьенинг аҳволи ўта оғир.

Франция Ташқи ишлар вазири Ален Жюппе ўз баёнотида Сурия ҳукумати бу мамлакат ҳудудида бўлган Франция фуқароларининг ҳаёти ва хавфсизлигига тўла масъулдир, деди.

Британия ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг эса, бундай деди:

- Дунёнинг барча давлатлари Сурия президенти Башар Асад режимини террор кампаниясини тўхтатишга мажбур қилиш учун ҳаракатларини икки бор кучайтириши лозим.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд Сурияда рўй берган воқеани “Асад режимининг уятсизларча шафқатсизлиги” намуналаридан биридир, деди.

Расмий Дамашқ барча чет эллик журналистларни Сурияга келишлари билан ҳукумат идораларида қайддан ўтиб қўйишга чақирди.

Маълумотларга қараганда, чоршанба куни Суриянинг турли минтақаларида бўлиб ўтган тўқнашувларда 56 киши ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG