Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:06

Ўзбекистон ўз учоғи қозоқ чегарасини бузганини рад этди


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ҳизмати давлат чегара қўмитаси мамлакат ҳаво кучларига қарашли ҳеч бир учқич ёки учувчи мослама ўзбек-қозоқ чегарасини кесиб ўтмагани ҳақда билдирди.

“Ўзбек самолёти чегарани бузгани ҳақида қозоқ матбуотида эълон қилинган хабарлар обдон ўрганилмаган ва ҳақиқатдан йироқ хабарлардир”,- дейилади Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ҳизмати давлат чегара қўмитаси эълон қилган баённомада.

Аввалроқ, Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг учувчисиз самолёти Қозоғистонга ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳодисанинг 16 феврал куни Қозоғистоннинг Қорақалпоғистонга чегарадош Манғистау вилоятида юз бергани ҳақида хабар қилинди.

Бу хабарларни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.

Қозоқ чегарачиларига кўра, Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий чегараси томонидан учиб келган пилотсиз аппарат Қозоғистоннинг Бейнеу посёлкасига яқин ҳудудга паст баландликда учиб ўтган.

Қозоғистоннинг КТК канали 16 феврал куни Ўзбекистоннинг пилотсиз самолёти Қозоғистон ғарбий чегарасини кесиб ўтгани, мамлакат ғарбидаги Бейнеу посёлкаси узра паст баландликда 15 дақиқа парвоз қилиб, қўшни давлат, яъни Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ғойиб бўлгани ҳақда хабар қилганди.

Ўзбекистон томони ушбу хабарларни нотўғри ва асоссиз деб атамоқда.

Ўзбекистон пилотсиз самолётларга эга экани борасида шу пайтгача маълумот йўқ эди.

Лекин расмий Тошкент АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган жосуслик учоқларининг ўз ҳудуди орқали учирилишига рухсат бергани айтилади.

Авиация соҳаси бўйича ихтисослашган америкалик таҳлилчи Стэфен Тримбл Озодлик билан 16 феврал кунги суҳбатда Қозоғистон ҳаво ҳудудида қайд этилган учоқнинг АҚШники эмаслиги аниқ, деган эди:

- Учоқ Predator ёки Reaper (MQ-9) эмаслиги аниқ. У жуда кичкина. Ўзимизни Predator каби 24-30 соатлаб тинимсиз учаоладиган учоққа ўхшамаяпти. Лекин, Хитойнинг Pterodactyl/Wing Loong учқичига ўхшаб кетади. Бу ҳарбий учоқдан кўра кўпроқ ўйинчоққа ўхшайди ,- дея билдирган эди таҳлилчи Тримбл.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Илёс Умаров эса Озодлик билан суҳбатда: "Биз эга бўлган маълумотларга кўра, учоқ Ўзбекистонга тегишли", дея тўла ишонч билан гапирганди.
XS
SM
MD
LG