Линклар

Литва ҳукумати мамлакат СССР таркибида бўлган даврда КГБ – СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорлик қилган 238 шахс исми-шарифини жамоатчиликка эълон қилди.

Бу жосуслар номи Литва мустақилликка эришганидан сўнг иш бошлаган Геноцид ва қаршилик тадқиқот маркази таҳлил қилаëтган мингларча КГБ ҳужжатлари орасидан топилган ва марказ бу ҳужжатларнинг яқин келажакда жамоатчиликка тўлиқ тақдим этилишини билдирмоқда.

Бугун номлари ошкор этилган КГБ ҳамкорлари орасида Литва собиқ Ташқи ишлар вазири Антанас Валионис ва Давлат Хавфсизлик департаменти бошлиғи Арвидас Покиус номлари бор.

Иккала собиқ совет расмийси Литва мустақиллигидан сўнг КГБ билан яқин ҳамкорликка иқрор бўлган ва шундан сўнг давлат хизматидан олиб ташланган эди.

1999 йилда мустақил Литва ҳукумати КГБ ҳамкорлари ва жосусларига кўнгилли иқрор учун олти ойлик муҳлат берган ва ўз фаолиятини тан олганларга улар номини ошкор қилмасликни ваъда қилган эди.

Бу муҳлат ичида 1600 нафар литвалик КГБ билан ишлаганига иқрор бўлган эди. 2012 йилга келиб ҳукумат бу ваъдасидан воз кечиб¸ иқрор бўлганлар номини жамоатчиликка ошкор қилишга киришди.
XS
SM
MD
LG