Линклар

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича¸ 23 феврал куни Москванинг Фрунзе проспекти ва Лужникидаги Путин тарафдорлари тўпландиси олдидан бу тадбирга фитна чиқариш мақсадида келган 70 га яқин одам қўлга олинган.

Полицияга кўра¸ ушланганларнинг аксарияти акцияда қатнашиш учун пул тўланган Ўзбекистон фуқароларидир.

Матбуот хизматининг таъкидлашича¸ ушланганларга Путин тарафдорларининг Лужникидаги митингига имкон қадар кўпроқ ватандошларини жалб қилиш вазифаси юклатилган ва улар 600 рубл ваъдаси билан ўзбекистонлик муҳожирларни йиғинга олиб келиш билан шуғулланганлар.

“Провакация муаллифлари бу фитнани жамоатчиликда Лужникидаги йиғинда асосан махсус олиб келинган муҳожирлар қатнашди¸ деган тасаввур уйғотиш мақсадида уюштиришган. Ушланганлардан бирининг қўлида “Бизни юқоридан берилган топшириқ бўйича ҳайдаб олиб келишди” деган плакат бор. Уларнинг ҳаммаси ҳозир полиция участкасида ушлаб турилибди”¸ дейилади ИИВ матбуот хизмати тарқатган ахборотномада.

Айни пайтда Путиннинг ўз тарафдорлари билан ўтказган сайловолди учрашувида “Левый фронт”нинг 10 га яқин аъзоси ҳам қўлга олинган. Улар ëнидан стадионда тарқатишга мўлжалланган провокацион руҳдаги варақалар топилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG