Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай идорасининг билдиришича¸ АҚШ президенти Барак Обама Афғонистондаги НАТО ҳарбий базаси ҳудудида Қуръон нусхалари ëқилгани учун Кобулга расман узр сўралган мактуб йўллаган.

Айтилишича¸ мактубда мусулмонлар муқаддас китобининг қасддан эмас¸ тасодиф туфайли ëндирилгани ва воқеа юзасидан тўлақонли тергов бошлангани таъкидланган.
Айни пайтда бугун Афғонистон миллий армияси формасидаги шахс мамлакат шарқида икки НАТО ҳарбийсини отиб ўлдирди.

Воқеа Нангаҳор вилоятидаги АҚШ ҳарбий базаси олдида ўтказилган норозилик намойиши чоғида юз берди.

Маҳаллий полициянинг билдиришича¸ АҚШ аскарлари базани қуршовга олган оломон ичидаги қуролли шахсларни отиб ўлдирганидан сўнг афғон аскари кийимидаги шахс халқаро аскарларга қарши ўт очган.

Афғонистонда Қуръон ëқилишига норозилик тариқасида ўтказилаëтган намойишлар оқибатида ҳозирга қадар ўндан ошиқ одам нобуд бўлди.

Пайшанба куни Толибон ҳаракати афғонистонликларни Қуръон ëқилишига нисбатан норозиликни давом эттириш ва мамлакатдаги халқаро кучларга қарши ҳужумларни кучайтиришга даъват қилди.
XS
SM
MD
LG