Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:30

Карзай америкаликларни айблади


Афғонистон президентига кўра¸ АҚШ ҳарбийлари муқаддас китобнинг мусулмонлар ҳаëтида тутган ўрнидан бехабар.

Афғонистон мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасида Қуръон нусхаларининг ëқилишига қарши норозилик исканжасида қолаëтган бир пайтда¸ Кобул раҳбари Америка ҳарбийсини такаббурлик ва Қуръоннинг мусулмонлар ҳаëтидаги аҳамиятидан бехабарликда айблади.

Кобулдаги президентлик саройида депутатлар билан ўтказган учрашувида Ҳамид Карзай АҚШ ҳарбийсининг маҳаллий халққа нисбатан бундай ҳурматсизлиги афғонистонликлар ғазабига сабаб бўлаëтганини таъкидлади.

20 феврал куни Афғонистондаги Бағром ҳарбий базасидаги АҚШ ҳарбийлари Қуръон нусхаларини ахлат ëқиладиган қутига ташлагани юзасидан ҳозирда махсус текширув жараëни бормоқда.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай идорасининг билдиришича¸ АҚШ президенти Барак Обама Афғонистондаги НАТО ҳарбий базаси ҳудудида Қуръон нусхалари ëқилгани учун Кобулга расман узр сўралган мактуб йўллаган.

Айтилишича¸ мактубда мусулмонлар муқаддас китобининг қасддан эмас¸ тасодиф туфайли ëндирилгани ва воқеа юзасидан бошланган тўлақонли тергов натижасида айбдорларнинг тегишли жазосини олажаги ëзилган.

Расмий хатда Оқ уй раҳбари шунингдек бундай воқеаларнинг бошқа такрорланмаслигига ҳам ваъда берган.

Айни пайтда бугун Афғонистон миллий армияси формасидаги шахс мамлакат шарқида икки НАТО ҳарбийсини отиб ўлдирди.

Афғонистонда намойишлар давом этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:48 0:00
Бевосита линк


Воқеа Нангаҳор вилоятидаги АҚШ ҳарбий базаси олдида ўтказилган норозилик намойиши чоғида юз берди.

Маҳаллий полициянинг билдиришича¸ АҚШ аскарлари базани қуршовга олган оломон ичидаги қуролли шахсларни отиб ўлдирганидан сўнг афғон аскари кийимидаги шахс халқаро аскарларга қарши ўт очган.

Афғонистонда Қуръон ëқилишига норозилик тариқасида уч кундан бери тинмаëтган намойишлар оқибатида ҳозирга қадар ўндан ошиқ одам нобуд бўлди.

Пайшанба куни Толибон ҳаракати афғонистонликларни Қуръон ëқилишига нисбатан норозиликни давом эттириш ва мамлакатдаги халқаро кучларга қарши ҳужумларни кучайтиришга даъват қилди.
XS
SM
MD
LG