Линклар

Ўзбекистон яна 100 та Mercedes-Benz автобусини сотиб олади


Ўзбекистонни ривожлантириш ҳақидаги 2012 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига мувофиқ жорий йилда пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатиш учун яна 100 та “Mercedes-Benz” русумидаги автобус сотиб олинади.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, буни амалга ошириш учун Ўзбекистон Реконстркуция ва тараққиёт жамғармаси 18,9 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишни режалаган.

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизматига кўра, сўнгги 15 йил давомида Тошкентда ҳар хил моделдаги бир мингга яқин “Mercedes-Benz” ҳамда Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган 670 та “Isuzu” автобуслари сотиб олинган.
XS
SM
MD
LG