Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда 10 миллион евролик лойиҳа бошлади


Europe -- EU flag, undated

Europe -- EU flag, undated

Европа Иттифоқи 22 феврал куни Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш лойиҳасини ишга туширди.

Шу муносабат билан Франция ва Германия Адлия вазирлиги расмийлари Тошкентга борган.

Қиймати 10 миллион еврога тенг лойиҳа уч йил давомида амалга тадбиқ этилади.

У орқали куч ишлатар идоралар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш, жиноий ишларни кўриб чиқишда судялар масъулиятини кучайтириш ва аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш кўзда тутилган.

Европа Иттифоқидан лойиҳада Германия, Франция ва Ирландия Адлия вазирликлари қатнашади.

Ўзбекистон томонидан эса Бош прокуратура, Адлия ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда Олий суд ҳузуридаги тадқиқот маркази лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул идоралар этиб белгиланган.
XS
SM
MD
LG