Линклар

Ғилоний толибларни тинчлик музокараларига қўшилишга чақирди


Покистон Бош вазири Ю.Р.Ғилоний.

Покистон Бош вазири Ю.Р.Ғилоний.

Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний Толибон ҳаракати ва Афғонистондаги бошқа жанггари гуруҳларни Афғонистон ҳукумати билан олиб борилаётган тинчлик музокараларига қўшилишга чақирди.

Ғилоний “афғонлараро ярашиш ва тинчлик жараёнида Толибон раҳбарлари ва Гулбиддин Ҳикматёр етакчилигидаги Ҳизби исломий гуруҳи ҳам иштирок этиши кераклиги”ни айтди.

Ғилонийнинг бу чақириғи Покистон Ташқи ишлар вазири 23 феврал куни АҚШ Давлат котиби билан Лондонда учрашганидан кейин янгради.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай шу ҳафтада толибларга Кобул ҳукумати билан бевосита музокара олиб боришни таклиф қилди ва Покистонни музокараларни уюштиришда ёрдам беришга чақирган эди.

Ўзаро ишонч борасида Қатарда АҚШ расмийлари билан олиб борилаётган сўзлашувларга вакилини жўнатган толиблар хориж кучлари Афғонистонни тарк этмагунича Кобул ҳукумати билан музокара олиб бормаслигини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG