Линклар

Иқтисодий жиноятлар содир этганлик айби билан 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган таниқли тадбиркор Рустам Усмоновнинг жазо муддати беш йилга узайтирилди.

Фарғона.ру ахборот агентлигига хабарига кўра, феврал ойи бошида Рустам Усмоновнинг қамоқ муддати ЎР Жиноят кодексининг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик модаси)га мувофиқ беш йилга узайтирилган.

“Рустамбанк” номи билан танилган Қирғизистон фуқароси Рустам Усмонов 1998 йилда 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва жазо муддати 2012 йил 14 февралда тугаши керак бўлган.

Ахборот агентлигига кўра, Рустам Усмонов сўнгги уч йил давомида жазони ўтаган Жаслиқ қамоқхонасидан 6 феврал куни Нукус шаҳридаги тергов изоляторига ўтказилган ва ҳозирда ўша ерда сақланмоқда.

Мухолифатдаги Эрк партияси фаоли Муҳаммад Бекжоннинг 12 йиллик жазо муддати тугашига бир ой қолганида, Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қамоқхонада 18 январ куни ўтказилган маҳкамада у ҳам қамоқхона ички қоидасини бузганликда айбланиб, яна 5 йиллик жазога ҳукм қилган эди.

58 яшар Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 феврал кунги Тошкент портлашларига алоқадорликда айбланиб озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG