Линклар

Бугун Тунисда Сурия бўйича анжуман бўлади


Бугун Тунисда “Сурия дўстлари гуруҳи” деб аталаётган ғарб ва араб давлатлари вакилларининг конфренцияси бўлиб ўтади.

Учрашув қатнашчилари, хабарларга қараганда, Сурия президенти Башар Асадни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради.

Анжуманда 70 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари ҳамда бошқа расмийлари иштирок этиши кутилмоқда.

Россия ва Хитой конференцияда иштирок этишдан бош тортди. Москва билан Пекин фикрича, анжуман ташкилотчилари Сурияга ҳарбий аралашув учун баҳона топмоқчи.
Ғарб ва Араб давлатлари лигасига аъзо мамлакатлар қарийб бир йилдан бери давом этаётган ҳамда бир неча минг кишининг ўлимига сабаб бўлаётган тўқнашувлар учун айбни Сурия раҳбарияти зиммасига юкламоқда.
XS
SM
MD
LG