Линклар

logo-print

АҚШ пасторни озод қилиш учун Эронга босим ўтказишга чақирди


АҚШ ўз эътиқодидан воз кечишдан бош тортган пасторга ўлим жазо қўллаш тўғрисида чиқарилган ҳукмни тасдиқлагани учун Эрон расмийларини кескин қоралади.
Оқ Уй баёнотида айтилишича, Юсуф Надархонийга қарши қўзғатилган жиноят иши Эроннинг халқаро мажбуриятлари, ўз конституцияси ҳамда диний қадриятларини яна бир бор мутлақ бузганидир.

Хабарларга қараганда, Юсуф Надархоний 19 ёшида насронийликни қабул қилган. У 2009 йили Рашт шаҳрида ҳибсга олинган. Кейинроқ суд уни диндан чиққани учун дорга осиш билан қатл этиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

Эрон Олий суди чиқарган қарорда айтилишича, Надархоний насронийликдан воз кечса, унга қўйилган айбловлар бекор қилинади.

АҚШ дунё мамлакатлари халқлари ва ҳукуматларини пасторни озод қилиш учун Эронга босим ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG