Линклар

Кофи Аннан – БМТнинг Сурия бўйича элчиси


БМТ Бош котиби Бан Ги Мун ва Араб давлатлари лигаси раҳбари Набил ал-Арабийлар пайшанба куни Кофи Аннанни БМТнинг Сурия бўҳрони билан боғлиқ масалалар бўйича махсус вакили этиб тайинладилар.

БМТнинг бу ҳақда расмий баёнотида айтилишича, Кофи Аннан Сурияда зўравонликни ҳамда инсон ҳуқуқлари топталишини тўхтатиш имкониятларини топишга кўмак кўрсатади.

БМТ Бош котиби фикрича, Сурия бўйича махсус вакил Сурия бўҳронини тинч ҳал қилиш йўлида самарали ҳаракат қила олади.

Кофи Аннан 1997 йилдан 2006 йилгача БМТ Бош котиби бўлган.
XS
SM
MD
LG