Линклар

logo-print

Ингушлар мотам тутди, чеченлар байрам қилди


Кеча Ингушетияда ингушлар ва чеченлар Ўрта Осиёга депортация қилинганининг 68 йиллиги муносабати билан мотам маросимлари бўлиб ўтди.

Фашистлар Германияси билан ҳамкорлик қилишда айбланган ингушлар ва чеченларни депортация қилиш 1944 йилнинг 23 февралидан 9 мартигача амалга оширилган, тақрибан 650 минг киши мажбуран кўчирилган эди.

Уларнинг ярмидан кўпи, баъзи ҳисоб-китобларга кўра, йўл азобидан, очлик ва совуқдан нобуд бўлган.

Депортация қилинган ингушлар, чеченлар ва бошқа халқлар Кейинчалик узоқ йиллар давомида ўз ватанларига қайтишга ҳаракат қилган.

Ингушетияда 23 феврал мотам маросимлари ўтказилган бир пайтда Чеченистонда Ватан ҳимоячилари куни байрам қилинди.

Республика раҳбари Рамзан Қодировнинг фармойишига биноан депортация билан боғлиқ тадбирлар 10 майга кўчирилди.
XS
SM
MD
LG