Линклар

logo-print

Ҳуқуқ фаоллари Обидхон қори иши бўйича халқаро тергов ўтказишга чақирди


Хорижда фаолият юритаётган ҳуқуқ фаоллари Швеция ҳукуматини таниқли ўзбек уламоси Обидхон қори Назаровга қарши суиқасд уюштирган жиноятчини топиш учун бор имкониятни ишга солишга чақирди.

“Ўтюраклар” халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва “LIGLIS-CENTER” сиёсий тадқиқотлар маркази 24 феврал куни эълон қилган баёнотда Обидхон қори ҳаётига суиқад уюштирилганидан таассуф билдирди.

Ҳуқуқ фаоллари Озодлик билан суҳбатда мазкур жиноят бўйича халқаро тергов ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

- Бу буюртма асосида қилинган деб ҳисоблаймиз. Буюртмачиларни жазолаш учун албатта халқаро тергов ўтказилиши керак. Халқаро терговда нафақат Европа Иттифоқи, Швеция балки, қудратли демократик давлатлар иштирок этишини зарурат деб ҳисоблаймиз,- деди “LIGLIS-CENTER” сиёсий тадқиқотлар маркази раҳбари Камолиддин Раббимов.

Обид қори Назаров 22 феврал куни Швециянинг Стромсунд шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат 13:40 ларда ўз уйи подъезди олдида отиб кетилган эди.

Ҳозирда Швеция хавфсизлик хизмати суиқасд юзасидан тергов олиб бормоқда.

Чоршанба куни оғир аҳволда касалхонага олиб келингандан кейин Назаров жарроҳлик операциясидан ўтказилди.

Пайшанба куни 54 ёшли Обидхон қори Остершунд шаҳридаги касалхонадан вертолётда Умио шаҳрига олиб кетилди.

Жума куни Умио шаҳаридаги тиббиёт университети қошидаги шифохона вакиллари Озодлик радиосига бошидан яраланган Обидхон қори Назаровнинг аҳволи оғирлашганини билдирди.
XS
SM
MD
LG